Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда ИИБ ходимларининг гумонланувчини калтаклагани ортидан ИИБ раҳбари 1-ўринбосари истеъфо берди

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда расман маълум қилинди.

1535views0replies
0

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Лангар қишлоғида яшовчи 32 ёшли Ю.А ўғирликда гумон қилиниб Туман ИИБ биносига олиб келинган ва орадан бир кун ўтиб Ички ишлар ходимлари томонидан унинг калтаклангани сабабли вафот этгани айтилган эди.
Бу воқеа ортидан орадан шунча кутиб, бугун 2020 йилнинг 30 январь куни Қашқадарё вилоятида воқеага бағишланган брифинг ўтказилди.
АОКАнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбари Усмонов Нусуров бошлаб берган брифингда, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Самад Турдиев истеъфо бергани маълум қилинди.
Шунингдек, полковник Самад Туридиевнинг ушбу воеқа ортидан виждони қийналгани сабабли, ўз аризасига кўра ишдан кетгани ҳам қўшимча қилинди.
1535views0replies
0

Изоҳлар