Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда марихуана сақлашда айбланган фуқаро Ички ишлар ходимига 9.500 доллар пора берди

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати бу борада расмий маълумот берди ва ҳолатни тасдиқлади.

1418views0replies
0

ИИББ

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги ИИО ФМБ бўлинмаси бошлиғи ўринбосари ИИББ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилиб, унга пора таклиф қилинаётгани ҳақида хабар берди.
Унинг аризасида у ўзига Алиакбар. И. наркотик модда сақлашда айбланаётгани ва жиноят ишининг унга нисбатан қисмини тугатиш шарти билан 10 минг АҚШ доллари пора таклиф қилаётгани борасида маълум қилган.
Ички ишлар ходими ва айбланувчи ўртасидаги суҳбатлар ёзиб олинган ва Тошкент шаҳар ИИББ ўз хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура ходимлари иштирокида тадбир ўтказилган.
2020 йилнинг 27 январь куни соат тахминан 20:35да Чилонзор туман ИИО ФМБ бўлинмаси хонасида Алиакбар томонидан Ички ишлар ходимига 9.500 АҚШ доллари бераётганда, у қўлга олинган. Унинг ёнидан яна 500 АҚШ доллари ҳам тегилшли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Алиакбар ўз айбига иқрорлик билдирган.
Унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддасидан ташқари, 211-моддаси 2-қисми "б" банди билан ҳам жиноят иши қўзғатилди.
1418views0replies
0

Изоҳлар