Излаш
RUUZ

Жамият

"Меҳр машинаси" ўз манзили томон йўл олди

"TOSHKENTDEU" Маркази автосалони мижозлари "EZGU AMAL" ҳайрия жамғармаси билан биргаликда ўтказилган "Янги йилга меҳр машинаси" номли акциядан сўнг 145 млн сўм миқдордаги маблағни йиғишди.

1755views0replies
0

Эслатиб ўтамиз, "Янги йилга меҳр машинаси" акцияси 2019 йилнинг 1 декабридан 31 дакабрига қадар "TOSHKENTDEU" Маркази ҳамда онкологик касалликка чалинган болаларни даволатиш учун ҳайрия ишларини олиб борувчи "EZGU AMAL" фонди билан ҳамкорликда эълон қилинганди.
Унга кўра, автомобиль сотиб олиш учун тўлов амалга оширилса, дилерлик бадалининг 25 фоизи мазкур фондга болаларни онкологик касалликлардан даволаш мақсадида ўтказилди.
Aкция сўнгида эса, каттагина пул маблағи: 145 000 000 сўм ўзгалар дардига бефарқ бўлмаган, софдил инсонлар томонидан йиғиб берилди. Янги йил олдидан фақатгина болалар эмас, биз катталар ҳам мўжизани интиқлик билан кутади, оғир дардга чалинган кичкинтойларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади.
Улар тезроқ тузалишни, тенгдошлари каби беармон ҳаётга қайтишни болаларча беғуборлик, шошқалоқлик билан орзу қиладилар...
Энди уларнинг умидлари рўёга айланиши мумкин! Шунинг ўзи мўжиза эмасми?
Бундай сеҳрни сиз, тоза қалбли инсонлар яратдингиз! Aкция пайтида автомобиль харидига журъат этиб, дардга чалинган болалар юракларида умид чироқларини ёқдингиз. Балки бундай аҳамиятли харид ортида меҳр улашмоқчи бўлганингиз тургандир?
Сиз сабаб шунга амин бўлдикки, мўжизага ишонишнинг ўзи кам, ҳаракат унинг амалга ошишини тезлаштиради! Энди улар кўзида орзуга ишонч, келажакка умид бор, фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар учун бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз.
Сизнинг иродангиз, пок виждон ва чексиз меҳр- муҳаббатингиз учун раҳмат! Эзгулик дунёларни қутқаради, биз эса ўз ҳиссамизни қўшдик холос.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1755views0replies
0

Изоҳлар