Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон Бош вазири лавозимига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқлашга тақдим қилди. Парламент Бош вазир номзодини тасдиқлаган.