Ҳодисалар

Ўзбекистон ФВВ: 10 нафар ўзбекистонлик Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан РФ ЖКнинг 109-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон ФВВ: 10 нафар ўзбекистонлик Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлди
Фото:ГУ ЧС Томской области

Ўзбекистон ФВВнинг хабарига кўра, 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Томск области, Асиновский тумани, Причулимский қишлоғидаги бир қаватли ёғочдан қурилган уйда ёнғин содир бўлган.

 

Ёнғин майдони 208 квадрат метрни ташкил қилди. Ёнғинга қарши курашга 19 киши ва олтита техника жалб қилинди.

 

Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон фуқаролари яшаган. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар “Гринвуд” МЧЖ ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

 

Вафот этган фуқароларнинг жасади Томск областидаги туман шифохонасида сақланмоқда.

 

Ушбу ҳодиса бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноий иш қўзғатилди.

 

Ҳалок бўлганларнинг рўйхати:

 

Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Хасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Норов Мехриддин Гайбуллаевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Хасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

 

Ҳозирда ёнғин натижасида ҳалок бўлган 10-фуқаронинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ