Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси бошланди

Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

1595views0replies
0

Архив фото/UzNews.uz

20 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.
Мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.
Хусусан, сенаторлар Ўзбекистон МСКнинг Олий Мажлис Сенатини шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқади. Улар Олий Мажлис Сенати раисини, Сенат раиси ўринбосарларини сайлашади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ва комиссиясини тузиш, уларнинг раисларини, раислари ўринбосарлари ва аъзоларини сайлаш ҳам кун тартибига киритилган.
Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.
1595views0replies
0

Изоҳлар