Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида 6та кийим дўкони тўлиқ ёниб кетган, яна 14таси эса фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келган.

1397views0replies
0

tergov.uz

16 январь куни тахминан соат 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексида ёнғин рўй берди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.
Натижада 150 кв.м. бўлган 6та кийим кечак савдо дўкони тўлиқ ёниб кетган, яна 14та савдо дўкони эса яроқсиз ҳолатга келган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.
Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
1397views0replies
0

Изоҳлар