Излаш
RUUZ

Жамият

Айрим тиббий маълумотномалар ДХМлар орқали берилади

Эндиликда руҳий касалликлар бўйича диспансер ва наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани ДХМлар орқали олиш мумкин бўлади.

1866views0replies
0

president.uz

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:
- Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;
- Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.
2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Қарор билан фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
1866views0replies
0

Изоҳлар