Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Касал боланинг бувиси ҳамширани мияси чайқалгунча дўппослади — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сурхондарё вилоятида жойлашган болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бирида содир бўлган мазкур ҳодисага изоҳ берди.

3161views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бирида аёл кишининг ҳамширани дўппослагани акс этган видеохабар тарқалган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса 5 январь куни соат 19:00да Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қабул бўлимида содир бўлган.
Ушбу шифохонага 2017 йилда туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинган.
Қабул бўлими ҳамшираси беморни текшириб, тана ҳароратини тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни айтган. Шунда беморнинг бувиси тўсатдан сабабсиз ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат сўзлар билан бақириб, уни калтаклаган.
Калтакланган ҳамширага “Бош мия чайқалиши, чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” ташхиси қўйилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаси тегишли чоралар кўрилиши учун вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.
3161views0replies
0

Изоҳлар