Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон бўйлаб барча болалар президент совғаларини олишади

Совғалар болаларга 29 декабрь куни бутун республикада бўлиб ўтадиган "Президент арчаси" тадбирларида топширилади.

3346views0replies
0

uzedu.uz

Янги йил байрами арафасида ўтказиладиган "Президент арчаси" тадбирларида 11 мингга яқин меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшли фарзандлари президент совғасини олишади. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
"Жорий йилда президент совғасининг таркиби қайта кўриб чиқилди. Ўтган йили болалар учун Ўзбекистон президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат совға тақдим этилган эди. Бу йил эса президент совғасида махсус совғалар қопчиғи билан 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахмат жой олган", - дейилади хабарда.
26 декабрь куни автотранспортда Тошкент шаҳри (2334 дона), Тошкент (1260 дона), Сирдарё (274 дона), Жиззах (346 дона) вилоятларига жами 4214 дона президент совғалари олиб борилди.
Совғалар 29 декабрь куни ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирида болажонларга маҳаллий ҳокимликлар ва республикадан бириктирилган вакиллар иштирокида тантанали равишда топширилади..
3346views0replies
0

Изоҳлар