Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 4та автомобиль тўқнашиб кетди, 8 киши жабрланган — видео

ЙТҲ тезликни оширган ҳайдовчи сабабли содир бўлган.

5173views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВнинг маълумотларига кўра, 25 декабрь куни соат 17:00да Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида 4та автомобиль – ГАЗ 3302, Damas, Lacetti ва ВАЗ 2106 иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, 20 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Бунёдкор-Байналминал кўчаси бўйлаб юқори тезлик билан ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиқдан ўтиб, 3та автомобиль -ГАЗ 3302, Damas ва ВАЗ 2106 билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида ВАЗ 2106 ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчилари, Lacetti ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчилари, шунингдек, Damas йўловчиси турли даражадаги тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳозирги вақтда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
5173views0replies
0

Изоҳлар