Излаш
RUUZ

Жамият

Божхоначилар ноқонуний тарзда олиб кирилаётган 8 тонна киви меваларини мусодара қилишди

Тўрт нафар фуқаро ҳужжатларда маҳсулотларнинг нархини пасайтирган ҳолда, 130 млн сўмлик 8,6 тонна киви меваларини олиб кирмоқчи бўлишган.

1704views0replies
0

ДБҚ

Бухоро вилоятидаги “Олот” чегара божхона постида катта миқдордаги қоидабузарлик аниқланди, деб хабар бермоқда ДБҚ матбуот хизмати.
Фуқаролар Б.Ю, Ш.Ж, К.З., ва С.Д бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Автомобиль юкхоналарида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 130,3 миллион сўмлик 8,6 тонна киви мевалари борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1704views0replies
0

Изоҳлар