Излаш
RUUZ

Жамият

Хусусий болалар боғчалари бир ёшли болаларни қабул қилишни бошлайди

2020 йилнинг иккинчи ярмидан хусусий МТТ болаларни бир ёшдан қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

2233views0replies
0

tashkent.uz

Президент томонидан 16 декабрь куни имзоланган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунда мактабгача таълим ва тарбияга оид асосий тушунчалар берилган ва ушбу соҳани тартибга солишга доир ҳуқуқий механизм белгиланган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимиятининг матбуот хизмати.
Ҳужжатга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш тасдиқланган бўлиб, унда МТТ қабул қилинадиган болаларнинг ёшига ҳам аниқлик киритиб кетилган. Хусусан,
- илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача);
- кичик гуруҳ (уч ёшдан тўрт ёшгача);
- ўрта гуруҳ (тўрт ёшдан беш ёшгача);
- катта гуруҳ (беш ёшдан олти ёшгача);
- мактабга тайёрлов гуруҳи (олти ёшдан етти ёшгача) бўлиши белгиланган.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилафруз Икромованинг маълум қилишича, мазкур меъёр хусусий МТТга тааллуқлидир. Ҳозирда уларга болаларни икки ёшдан қабул қилишга рухсат этилган бўлиб, қонун кучга кириши билан яъни 2020 йилнинг 16 июнидан хусусий МТТ болаларни бир ёшдан қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
МТТ тўғрисидаги амалдаги низомда давлат тасарруфидаги МТТга болаларни уч ёшдан қабул қилиш мумкинлиги белгиланган.
2233views0replies
0

Изоҳлар