Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди, у Россияга жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга жўнаб кетди
Фото:president.uz

Икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирларга бой дастур якунида салмоқли келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

 

Шавкат Мирзиёев Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди.

 

Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ