Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россияда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади

Тадбир 20 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.

1743views0replies
0

kremlin.ru

20 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган Ашхобод саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан МДҲда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.
1743views0replies
0

Изоҳлар