Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент ва бошқа шаҳарларда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида хабар берди.

1916views0replies
0

Юрий Ким/UzNews.uz

Тошкентда булутли ҳаво ва вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+2, кундузи +2…+4 даража бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…-7, кундузи -2…+3 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…+3, кундузи 0…+5 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2…+3, кундузи 0…+5 даража бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +5…+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1…+6 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0…-5 даража бўлади.
1916views0replies
0

Изоҳлар