Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги учта дорихона сотувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дорихона ходимлари кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотишган.

2992views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 6 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Яккасарой туманида жойлашган “GULI-KAND-PLUS” МЧЖ дорихонаси сотувчилари кучли таъсир қилувчи “Регапен“ дори воситасини ноқонуний тарзда рецепт талаб қилмасдан сотганлари аниқланган. Дорихонани текшириш давомида дори воситасининг 420 дона таблеткалари мусодара қилинган.
“Дорихона ходимлари фармацевтика бўйича махсус таълимга эга эмас“, - дея қайд этган ИИББ.
Мазкур ҳолат юзасидан дорихона ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 251-1 моддаси (“кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар савдоси билан шуғулланиш“) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, шундай ҳолат Учтепа туманида жойлашган “Беш плюс мега фарм“ МЧЖда ҳам аниқланган. Бу ердан “Регапен“ дори воситасининг 658та таблеткалари топилиб, мусодара қилинган. Шунингдек, Чилонзор туманида жойлашган “Файз фарм“ МЧЖ дорихонасида "Регапен“ дори воситасининг 77та ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг 36та таблеткалари мусодара қилинган.
Ушбу дорихоналар ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 251-1 моддаси (“кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар савдоси билан шуғулланиш“) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги вақтда мазкур йўналишдаги ҳаракатлар давом этмоқда.
2992views0replies
0

Изоҳлар