Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахт ҳокимияти бузилган автосалон биносининг зарарини қоплаб берди

Суд қарори билан, Тошкент шаҳар ҳокимиятидан тадбиркор фойдасига 3,2 млрд сўм ундириб берилган.

2684views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 майдаги қарори билан, “OʻZAVTOTEXXIZMAT” МЧЖга тегишли Яшнобод туманида жойлашган 486 м2 қурилиш ости майдонида жойлашган бино бузилган. Бу ҳақда UzNews.uzʼга бизнес-омбудсман матбуот марказида хабар беришди.
Бизнес-омбудсман институти кўмаги билан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигидан “OʻZAVTOTEXXIZMAT” МЧЖга 3 210 000 000 сўм компенцасия тўловини ундириш ва давлат ҳамда жамоат фойдасига олинган 486 м2га тенг ер майдонини ажратиш мажбуриятини юклаш бўйича Тошкент туманлараро судига даъво ариза киритилган.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йил 13 августдаги фармони билан, бизнес-омбудсманга хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўриш вазифалари юклатилган.
“Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тезкор ҳимоя қилиш мақсадида бизнес-омбудсманда ишонч телефони (тел. 0371-239-25-92) фаолияти йўлга қўйилган. Агарда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатлари давлат органлари томонидан бузилса, ушбу телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки вакилнинг электрон почтасига ([email protected]) хат ёзиб мурожаат қолдиришлари мумкин“, - дея қайд этилди бизнес-омбудсманнинг матбуот марказида.
2684views0replies
0

Изоҳлар