Излаш
RUUZ

Жамият

Валютафуруш қўлга олиниш вақтида Департамент ходимига баллонча билан газ сепди

Фуқаро қонунга хилоф равишда 4200 АҚШ долларини сотмоқчи бўлган.

1754views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. қонунга хилоф равишда 4200 АҚШ долларини 40,2 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1754views0replies
0

Изоҳлар