Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Марғилон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари ўзини ўлдирди

35 ёшли Элёр Тўхтаматов ўз уйининг ертўласида осилган ҳолда топилди.

2277views0replies
0

UzNews.uz

Марғилон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Элёр Тўхтаматов ўзини ўлдирди, деб хабар берилди UzNews.uz’га Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот хизматида.
Ҳодиса 30 ноябрь куни тахминан соат 11:00да содир бўлган. ИИОга 1984 йилда туғилган Элёр Тўхтаматов Фарғонада жойлашган уйидаги ертўлада ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳозирги вақтда Фарғона вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Элёр Тўхтаматов 2018 йилнинг 20 августидан 2019 йилнинг 2 апрелига қадар Марғилон ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб бориб, ўз хоҳишига биноан лавозимидан кетган.
2277views0replies
0

Изоҳлар