Излаш
RUUZ

Жамият

Иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тўлов тартиби жорий этилади

2020 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м. иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади.

1600views0replies
0

UzNews.uz

Президент қарорига мувофиқ, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м. иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
– истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни шакллантириш ва белгилашда ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ҳамда иссиқлик таъминоти тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ҳисобига иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади;
– аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, ресурс тежовчи замонавий технологияларни, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилишни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни инобатга олган ҳолда, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.
1600views0replies
0

Изоҳлар