Излаш
RUUZ

Сиёсат

Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

1309views0replies
0

ЎзА

Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Кутиб олиш маросимидан сўнг Нурсултон Назарбоев ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
1309views0replies
0

Изоҳлар