Излаш
RUUZ

Жамият

Жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамлари ва пластик карталарига тақиқ қўйиш тўхтатилди

Мазкур қарор фуқаролардан уларнинг банк депозит ҳисобварақларидаги ва карталаридаги маблағлар МИБ талабномаларига асосан хатланганлиги юзасидан тушган шикоятлар сабабли қабул қилинган.

1467views0replies
0

UzNews.uz

Марказий банк ҳозирги вақтда жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига тақиқ қўйиш механизми кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
"Банк хизматлари истеъмолчиларининг омонатлари ва жамғармаларига нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган ноқонуний ва нотўғри ҳаракатлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида, фуқароларнинг банк ҳисобварақларига ва банк карталарига тақиқ қўйилиши тўхтатилмоқда", - дея қайд этилган МБ хабарида.
Шунга кўра, Мажбурий ижро бюросининг барча ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банклари мазкур қарор ҳақида, шунингдек Бюро томонидан жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига нисбатан қўйилган барча талабномаларни ижросиз қайтариш юзасидан хабардор этилган.
1467views0replies
0

Изоҳлар