Жамият

“Энг зўр ОТМ” талабалари ўқув биносида куртка ва бош кийимда ўқишмоқда

Мамлакатнинг энг зўр ОТМлари рейтингида етакчилик қилган Ўзбекистон Миллий университети талабалари иситилмаган биноларда куртка ва бош кийимда ўқишга мажбур бўлишмоқда.

“Энг зўр ОТМ” талабалари ўқув биносида куртка ва бош кийимда ўқишмоқда
Фото:UzNews.uz

UzNews.uz таҳририятига олий таълим муассасаси талабаларининг бири иситилмаётган бинолар бўйича шикоят билан мурожаат қилди.

Иситиш тизими ёқилганига қарамасдан, бинолар жуда совуқ. Маъмурият бирон чора кўрмаяпти. Биз яна кимга мурожаат қилишни ва бу вазиятда қандай йўл тутишни билмаймиз. 90 фоиз талабалар контракт ва суперконтракт тўлашади, шунингдек, кўплаб хорижий фуқаролар бор”, - дея қайд этди талаба таҳририятимиз билан бўлган суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг сайтида Ўзбекистон ОТМлари рейтинги эълон қилинган эди. Мазкур рейтингда биринчиликни 69,02 фоиз билан Ўзбекистон Миллий университети қўлга киритган.

фикрлар
Oybek Xosilbekov
28 ноябр 2019 г.
Ҳолат ўзгармаптида, бундан 13-14 йил олдин ҳам биз ҳам "музхона"да дарс ўтгандик.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ