Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда уч нафар эркак мактаб ўқитувчисини ўлгунича дўппослашди

Ўқитувчи олинган кўплаб тан жароҳатлари оқибатида касалхонанинг реанимация бўлимига ётқизилиб, кейинчалик ўша ерда вафот этган.

1514views0replies
0

UzNews.uz

20 ноябрь куни тахминан соат 03:40да Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида фуқаро Д.М. шериклари Д.С. ва М.К.лар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси И.М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашишган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Фуқаролар жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан И.М.нинг бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган. Натижада И.М. шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг маълумотига кўра, И.М.га “оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан И.М. 23 ноябрь куни жонлантириш бўлимида вафот этган.
2019 йилнинг 23 ноябрь куни Д.М., Д.С. ва М.К.лар ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
1514views0replies
0

Изоҳлар