Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор аудиоёзув бўйича баёнот берди

Маълум бўлишича, аудиоёзув 2 соат давом этган суҳбатнинг турли жойларидан кесиб олинган, ҳақорат мазмунидаги сўзлар эса аниқ бир шахсга эмас, умумий тарзда айтилган.

2472views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Интернет нашрларида Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли ҳамда ҳақорат, таҳдид мазмунидаги аудиоёзув тарқалди.
Бош прокуратура томонидан мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ЖПКнинг 329-моддасига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, мазкур аудиоёзув журналистлар ва Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Воҳобов ўртасидаги ҳодисадан сўнг, вазиятни юмшатиш ва муросага келиш учун шаҳар ҳокимиятида ўтказилган учрашувда “Kun.uz” мухбири Б.Аҳмедов томонидан “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ёзиб олган.
Ўз навбатида, таҳририят томонидан ноқонуний йўл билан олинган ахборот йўқ қилинмаган. Оқибатда 16 ноябрда аудиоёзувнинг ножўя сўзлардан иборат бир ярим дақиқалик қисми монтаж қилиниб, номаълум шахс томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Терговолди текширувида аниқланишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи мансабдор шахси бўла туриб, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасдан, ҳақоратли ва қўпол сўзларни ишлатган. Бироқ, унинг ножўя сўзлари умумий тарзда айтилгани, муайян шахсга қаратилмаганлиги, реал таҳдид йўқлиги боис, Ж.О.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмас. Шу сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Аммо, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари”ни бузганлигини инобатга олиб, унинг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун ҳукуматга мурожаат қилинган.
2472views0replies
0

Изоҳлар