Излаш
RUUZ

Сиёсат

Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

1455views0replies
0

president.uz

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқадилар, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Президентлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Туркманистон президенти 29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувида иштирок этади.
1455views0replies
0

Изоҳлар