Спорт

Тошкентда қўл жанги бўйича республика биринчилиги ўтказилди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги ўтказилди.

Тошкентда қўл жанги бўйича республика биринчилиги ўтказилди
Фото:milliygvardiya.uz

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳасига катта эътибор қаратилиб, ҳар хил йўналишларда мусобақа ва беллашувлар ташкил қилинмоқда. Ана шу эътибор самараси бўлиб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари орасида турли спорт турлари бўйича Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқаётганлигини Баҳодир Жалолов, Бобо-Усмон Батуров, Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматовлар мисолида кўришимиз мумкин.

 

Спортнинг турли йўналишларида юқорида номлари қайд этилган чемпионларимиз каби спортчиларнинг заҳирасини яратиш мақсадида жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “ЖАР” спорт мажмуасида Миллий гвардия томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон Республикаси биринчилиги учун мусобақа ташкил этилди. Бу ҳақида Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Мазкур турнирда жами 7 та (-65, -70, -75, -80, -85, -90, +90) вазн тоифасида 120 га яқин Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларидан ташкил топган 18 та жамоа иштирок этиб, ўз кучларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақа муросасиз жангларга бой бўлди. Беллашувлар якунига кўра 1-ўринни Миллий гвардия Тошкент вилояти батальони, 2-ўринни Хоразм вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва 3-ўринни Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти жамоалари эгаллаб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

 

Шунингдек, ғолиблар 2020 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида бўлиб ўтадиган қўл жанги бўйича мусобақага йўлланмани қўлга киритдилар.

 

  

 

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ