Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент ҳокими журналистлар ҳақида: “Ким ўзи улар? Жирканч маҳлуқлар улар!” − аудио

Ижтимоий тармоқларда пойтахт ҳокими оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳақорат қилган ва журналистларга таҳдид қилгани аудиоёзуви тарқалди.

2412views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

“...Бир ҳафта олдин мени(нг) заводим ишлаб чиқарган маҳсулотларимни п...дан олиб, п...ққа солади. Монополия, «Artel» дабдала дейди». Бир ҳафтадан кейин (10 минг доллар берсанг) ўша маҳсулотни мақтаб чиқади, реклама асосида дейди. Ким ўзи улар? Они твари последние (Жирканч маҳлуқлар улар). Онанинг боласими булар, ё итнинг боласими? Принципи йўқ, ифлос бедолага (қашшоқ)!”, − деб айтмоқда пойтахт ҳокими.
Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистларни қандай қилиб осонгина обрўсизлантириш қўлидан келишини “тушунтириб қўйди”.
“Я могу так сделать, что вас в махалле не примают (Мен шундай қилишим мумкинки, сизларни маҳаллада қабул қилишмайди). Это я смогу (Бу қўлимдан келади). Так могу сделать ваши родители издевались (шундай қилишим мумкинки, ота-онанг иснодда қолади). Я так могу сделать даже соседи (шундай қилишим мумкинки, ҳаттоки қўшниларинг) кўришганда уялиб қолиши мумкин.
Я могу это сделать. Что, мне трудно что ли объявить вас геем? (Мен буни қилишим мумкин. Нима, менга сизларни гей деб эълон қилиш қийинми?) Это легко! (Бу жуда осон) Легко! (Осон) Свобода слова! (Сўз эркинлиги!) Я за шесть секунд вас посажу в одно такси с геем, и всё! (Мен олти сония ичида сизларни гей ўтирган таксига ўтқазаман, бўлди!) Фотографириют и вас объявляют геем (Сизларни фотосуратга олишади ва гей деб эълон қилишади).
Ёқадими раҳбаримизга, ёқмайдими, менинг ўзимнинг ҳам характерим бор. Я могу это делать (Мен қила оламан буни)”.
Бундан ташқари ўзбек журналистларига у билан ҳамкорлик қилиш “фойда келтиришини” эслатиб ўтди:
“Икки-уч кун биттанг бесабаб уйдан чиқиб кетларинг, йўқолиб қолларинг… Ў-ў-ў, сан тирикмисан, ҳеч ким хабар олмайди, айтиб қўяй, сани! У ер − бу ерда ёзишади, бир ҳафтадан кейин унутишади. Бўлди! Қаердадир чўкиб ўлгандурда дейишади. И всё (Бўлди). Ҳаёт шунақа!Шунинг учун, лучше с нами работайте (яхшиси биз билан ишланглар)”.
2412views0replies
0

Изоҳлар