Излаш
RUUZ

Жамият

Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

Кенгаш таркибига хорижий компания, банк ҳамда бошқа молиявий муассасалар раҳбарлари ва вакиллари киритилади.

1615views0replies
0

president.uz

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.
Илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда ҳукуматга мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга кўмаклашиш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Кенгаш таркиби Ўзбекистонда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан шакллантирилади.
Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари – йилда камида икки марта ўтказилиши қайд этилмоқда.
Шунингдек, қарор билан хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда кенгашнинг Ўзбекистон томони таркиби тасдиқланди.
1615views0replies
0

Изоҳлар