Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ўнта электробуслар қатнашни бошлайди

“Ақлли шаҳар“ концепцияси доирасида пойтахтда электробуслар сони кўпаяди.

1666views0replies
0

"Тошшаҳартрансхизмат"

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан қатор лойиҳаларни ҳамкорликда ривожлантириш борасида муҳокама ўтказди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимиятининг матбуот хизмати.
Хусусан, мулоқот давомида Тошкентда яшил транспорт йўлагини ташкил қилиш, электроавтобуслар сонини ошириш ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган.
“Ҳозирда Тошкентда синов тариқасида битта электроавтобус ҳаракатланмоқда. Яқинда уларнинг сони ўнтага етказилади“, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, шаҳарда турли соҳалар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг вакили бундан лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
1666views0replies
0

Изоҳлар