Жамият

Марказий банк ходимлари тадбиркорлар фаолиятини текширишга жалб этилмайди

Тегишли қонунга Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди.

Марказий банк ходимлари тадбиркорлар фаолиятини текширишга жалб этилмайди
Фото:UzNews.uz

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири президент томонидан имзоланди.

 

Қонун билан Марказий банкнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар мустаҳкамлаб қўйилди.

 

Қонунга Марказий банк ходимлари учун бир қатор чеклов чоралари киритилди. Яъни, Марказий банк ходимларига қуйидагилар тақиқланади:

 

- ҳақ тўланадиган бирор-бир бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш, бундан илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш мустасно;

 

- банклар, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига кириш;

 

- ўз хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи ахборотни ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа ахборотни ошкор этиш ёки учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб ундан фойдаланиш.

 

Қонунга мувофиқ, эндиликда Марказий банк ходимларини тадбиркорлик субъектларининг ва Қонунда белгиланган бошқа субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш учун жалб этишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар34528(+511)
Соғайганлар29328(+667)
Вафот этганлар225(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар34528(+511)
Соғайганлар29328(+667)
Вафот этганлар225(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ