Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Москва-Фарғона авиайўналишининг йўловчиси самолётда вафот этди

52 ёшли Ўзбекистон фуқароси Самара шаҳрига фавқулодда қўнишдан олдин вафот этди.

1368views0replies
0

Иллюстрация / ato.ru

8 ноябрь куни Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага парвоз қилаётган самолёт йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабабли Самара шаҳрига фавқулодда қўнди. Аэропортга реанимация ва тез ёрдам машинаси етиб келгунга қадар, фуқаро вафот этди. Бу ҳақида РБК нашри хабар берди.
Куйбишев транспорт прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 2412-рейси 1967 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи ёмонлашганлиги сабабли фавқулодда қўнишни сўраган.
“Унинг мазаси қочди, кейин эса аҳволи оғирлашди ва у самолёт Курумоч аэропортига қўнмасдан олдин парвоз вақтида вафот этди. Тез ёрдам келганида, ўлимнинг дастлабки сабаби ўпка шиши бўлган юрак хуружи эканлиги аниқланди”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.
1368views0replies
0

Изоҳлар