Излаш
RUUZ

Жамият

Президент “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунни имзолади

2020 йилнинг 1 февралидан кучга кирадиган ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан, ЎзРнинг 2005 йилда қабул қилинган “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонуни бекор қилинмоқда.

2317views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ш. Мирзиёев 2020 йил 1 февралдан кучга кирадиган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунни имзолади. Янги қонунда тўлов тизимларига ва уларнинг таркибий қисмларига бўлган талаблар, тўлов тизимларини назорат қилиш ва кузатиб боришга доир қатор нормалар киритилган, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.
Бундан ташқари, ҳужжатда тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш, электрон пул бозорини тартибга солиш ва электрон пул эгаларини идентификациялаш тартиби ҳамда тўлов тизимларида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш белгиланган.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан республикамизда тўловларни узлуксиз амалга оширилиши ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиниши, шунингдек тўлов тизимларининг самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга имконият яратилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.
2317views0replies
0

Изоҳлар