ХТВ матбуот хизматининг хабарига кўра, мамлакатда президент томонидан ўқитувчилар мавқеини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги педагоглар мақомини янада кўтариш, уларни жамиятда энг ҳурматли касб эгаси даражасида эъзозлаш мақсадида ўқитувчи рамзини ифодаловчи нишонларни жорий этишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда мазкур кўкрак нишонларининг 8 хил кўриниши ишлаб чиқилди. Соҳа вакиллари ўқитувчи рамзини ифодаловчи нишонлардан бирини танлашда иштирок этиши мумкин.