Излаш
RUUZ

Жамият

Синоптиклар ўзбекистонликларни ҳаво ҳарорати -3 даражагача тушиши ҳақида огоҳлантиришди

Ўзгидромет келаётган дам олиш кунлари ҳамда кейинги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1882views0replies
0

Ўзгидромет

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 3-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал районлари (Екатеринбург, Россия) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
3 ноябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрь куни эса республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши кутилмоқда.
4-5 ноябрь кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даражагача тушиб кетади, айрим жойларда -1...-2 даража билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорат +8...+13 даражагача бўлиб, мамлакат шимолида ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи эса +3...+8 даража бўлади.
1882views0replies
0

Изоҳлар