Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда учта автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида 19 ёшли йўловчи ҳалок бўлди.

1376views0replies
0

UzNews.uz

30 октябрь куни соат 00:20да Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида 33 ёшли «Нексия» автомобили ҳайдовчиси С.Р. 27 ёшли А.Ч. бошқариб кетаётган «Матиз» русумли автомобилга тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Матиз» русумли автомобиль зарба оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 35 ёшли фуқаро А.Ю. бошқарувидаги «Спарк» автомобилига урилган.
ЙТҲ натижасида фуқаро А.Ч. тан жароҳатлари олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган. «Матиз» русумли автомобиль йўловчиси 19 ёшли Д.А. олинган жароҳатлар оқибатида воқеа жойида вафот этган.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби: «Нексия» автомобили ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши.
1376views0replies
0

Изоҳлар