Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Навоий Азот” заводида 4 нафар фуқаро куйдирувчи газдан заҳарланган

Ҳозирги вақтда жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

1131views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти “Навоий азот” АЖга қарашли поливинилхлорид заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган.
Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Токсикология бўлимига ётқизилган.
Тажрибали шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилади”, – дейилади хабарда.
1131views0replies
0

Изоҳлар