Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда иккита ўқитувчи ветеринария ходимини ўлгунича калтаклашди

Содир этилган жиноят учун педагог ходимларга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

1579views0replies
0

UzNews.uz

24 октябрь куни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Накурт маҳалласи ҳудудида фуқаролар А.С. (1983 й.т., ўқитувчи) ва Х.Б. (1984 й.т., ўқитувчи) таниши бўлган фуқаро У.С. (1984 й.т., ветеренария бўлими ходими) билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб, танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдирганлар. Сўнгра марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақида Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Хаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Содир этилган ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан А.С. ва Х.Б.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "п" банди (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1579views0replies
0

Изоҳлар