Сиёсат

Президент: жамоат транспорти автомашинада юришдан кўра афзал бўлиши керак — фото

24 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Президент: жамоат транспорти автомашинада юришдан кўра афзал бўлиши керак — фото
Фото:president.uz

Президент бўлажак «Туркистон» бекатини кўздан кечириб, қурилиш сифати ва йўловчилар учун қулайлигига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

"Бу йўл ва бекатлар халқимизга хизмат қилади. Шунинг учун энг муҳими – сифат", – деган Шавкат Мирзиёев.

Қурилишга Германия технологияси ва мутахассислари жалб этилгани ҳамда сифат ва хавфсизлик ҳам Германия стандартларига мувофиқ бўлиши қайд этилмоқда.

Президент бу ерга ўтган йилги ташрифи чоғида метрополитен ва автобус қатновларини оптималлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур босқичнинг ишга туширилиши натижасида Юнусобод туманида қатнайдиган автобуслар сони ва масофаси анча қисқариб, кунига 5,5 тонна ёқилғи иқтисод қилинади. Йўловчиларнинг манзилига етиб олиши 20 дақиқага тезлашади.

Тошкент метрополитенидан кунига 240 минг йўловчи фойдаланади. Жами 21 километрдан иборат учта янги - Юнусобод, Сергели ва Қўйлиқ йўналишлари қурилиши натижасида яна 150 мингдан зиёд киши қамраб олиниши режалаштирилган. Бу аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга кўчалардаги тирбандликни бартараф этишда муҳим омил бўлади.

 

"Биз бу ишларни аҳоли талабини инобатга олиб ва келажакни ўйлаб қиляпмиз. Агар бугун қилмасак, шаҳарда тирбандлик яна ортади. Жамоат транспорти ҳар томонлама қулай ва арзон, автомашинада юришдан кўра афзал бўлиши керак. Бу йўловчилар хавфсизлиги, шаҳар экологияси учун ҳам жуда муҳим", - деган президент.

Шу ерда «Буюк ипак йўли» метро бекатидан «Тошкент трактор заводи» автошоҳбекатигача бўлган янги йўналиш, Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ