Излаш
RUUZ

Жамият

Тошларни қайта ишловчи корхона томонидан 400 млн сўмдан ошиқ электр энергияси ўғирланди

Электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланган корхонага ҳисобга олинмаган электр энергияси 400 млн сўмдан ортиқ миқдорда ҳисобланди.

1504views0replies
0

Энергетика вазирлиги

“Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланилаётганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабарида айтилмоқда.
“Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбир давомида айрим тадбиркорларнинг “уддабурон”лик сирлари фош бўлган. Хусусан, қоидабузарлик Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ҳудудида жойлашган “Gold Road-2019” МЧЖга  қарашли тошларни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган цехда аниқланган.
"Бу ишлаб чиқариш корхонаси Хўжаобод ТЭТК тасарруфидаги 110/35/10 кВ  “Мадияров” ПС дан чиқувчи 10 кВ “Тоза” фидерига  ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланди", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан 402 476 281 сўм ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори ҳисобланди.
1504views0replies
0

Изоҳлар