Излаш
RUUZ

Жамият

Tashkent City яқинидаги кўчаларда юк машиналари ҳаракати чекланди

Чеклов юк ташиш ҳажми 5 тоннадан юқори бўлган транспорт воситалари учун.

1524views0replies
0

Пойтахт ҳокимиятининг хабар беришича, Tashkent City мажмуаси ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари сабабли йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 октябрдан бошлаб юк ташиш ҳажми 5 тоннадан юқори бўлган транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Чеклов Ислом Каримов кўчасининг Олмазор ҳамда Фурқат кўчалари билан кесишган қисмлари оралиғида 6 ой давомида амал қилади.
Шунингдек, 21 октябрь куни Tashkent city ҳудудидаги боғ соат 14:00гача ишлаши, 14:00дан 20:00гача эса боғда санитария ва профилактика ишлари олиб борилиши хабар қилинмоқда.
Ҳокимият келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
1524views0replies
0

Изоҳлар