Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотларига кўра, 15 октябрь куни соат 13:17да 102 рақамига Чилонзор туманида бир ярим ёшли Амал бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса натижасида бола тан шикастлари олиб, шифохонага ётқизилган. Афсуски, шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмган.
"Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз", - дейилади хабарда.