Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 3 нафар шахс хорижлик кишини тўнаб кетишди

Уч нафар киши Покистон фуқаросини кузатиб, унинг қўлидан пуллари, ҳужжатлар ҳамда техника воситаси бор сумкасини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинишган.

1631views0replies
0

ИИББ

Аввалроқ ИИББ фуқароларга Юнусобод туманида талончилик содир этганликда гумонланувчи шахсларнинг қидирувида кўмак беришни сўраб, мурожаат қилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумотларига кўра, 28 сентябрь куни тахминан соат 19:30да номаълум шахслар Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида, 45 ёшли Покистон фуқароси А.М.нинг қўлидан сумкасини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинишган. Сумка ичида шахсий ҳужжатлар, “Samsung S6 Edge” русумли телефон ва 800 минг сўм пул бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Видеокамераларга тушиб қолган маълумотларни ўрганиш давомида аниқ бўлишича, юқоридаги жиноятни содир этган уч нафар номаълум шахслар хорижлик фуқарони кетидан кузатишган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчиларнинг шахслари аниқланган. Жиноятни ташкиллаштирган шахс – 20 ёшли Ш.И. бўлиб, у бир оз вақт илгари жабрланувчига таржимонлик хизматини кўрсатган экан.
Қўлга олинган шахснинг гапларига қараганда, жабрланувчи ундан 400 минг сўм қарз олиб, пулларни тез орада қайтаришни ваъда қилган. Аммо қарзини ҳам, таржима хизматлари учун 200 АҚШ долларини ҳам бермаган. Шу сабабли Ш.И. ундан қасос олиш мақсадида талончиликни режалаштирган.
28 сентябрь куни тахминан соат 18:30да Ш.И. танишлари 22 ёшли Ш.М. ва 22 ёшли Ж.Ю.лар билан режани амалга оширишган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ИИББ ходимлари гумонланувчиларни қўлга олишгани хабар қилинмоқда. Тергов давом этмоқда.
1631views0replies
0

Изоҳлар