Жамият

Қурилиш компанияси болалар боғчасини таъмирлашга ажратилган 2,4 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилди

Бош прокуратура қурилиш компанияси ва “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиали мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Қурилиш компанияси болалар боғчасини таъмирлашга ажратилган 2,4 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “D.B.S” МЧЖ томонидан Бекобод туманидаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида шартномада кўрсатилган реконструкция ишлари бажарилмаган бўлсада, “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти филиали томонидан ушбу жамиятга 2,4 млрд. сўм ўтказиб берилиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

 

“D.B.S” МЧЖ раҳбари томонидан ўзлаштирилган бюджет маблағлари ҳисобидан “Chevrolet Laccetti” русумли автомашина сотиб олиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан “D.B.S” МЧЖ раҳбари Х.Р., “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар51235(+243)
Соғайганлар47271(+0)
Вафот этганлар429(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар51235(+243)
Соғайганлар47271(+0)
Вафот этганлар429(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ