Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан учрашди

11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан учрашди
Фото:president.uz

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугун юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

 

Учрашувда савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ