Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

26 нафар фуқаро хот-дог ва шаурмадан заҳарланди

Самарқанд шаҳрида жойлашган Сиёб деҳқон бозори ҳудудидаги маҳсулотлардан оммавий заҳарланиш қайд этилган.

1032views0replies
0

rutraveller.ru

7-8 октябрь кунлари вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 26 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилишган. Уларнинг барчаси “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ўтказилган бирламчи эпидемиологик суриштирув натижасида қуйидагилар аниқланди: шифохонага мурожаат қилган фуқаролар 6 октябрь куни соат 13:00 ва 17:30 оралиғида Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини истеъмол қилишган.
“Бахтиёр” МЧЖда бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланди”, – дейди Агентлик директори Баҳром Алматов.
Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.
1032views0replies
0

Изоҳлар