Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Японияга кутилаётган ташрифи масалаларини муҳокама қилди

Президент 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

1168views0replies
0

president.uz

Аввал Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси ҳамда ишлаб чиқилган “йўл харитаси” кўриб чиқилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, нефть-газ, кимё, энергетика, мева-сабзавотларни қайта ишлаш соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. 
Жорий йил охирида Президентимизнинг Японияга ташрифи режалаштирилган бўлиб, унга тайёргарлик доирасида Токио билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига доир келишувларга эришилган.
Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, япон технологиялари асосида электростанция қуриш, сув тозалаш ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, шаҳар қатновига мўлжалланган электробуслар ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Йиғилишда жорий йил январь-сентябрь ойларида экспорт ва инвестиция прогноз кўрсаткичларининг ижроси ҳолати ҳамда йил якуни бўйича ушбу йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чоралар ҳам кўриб чиқилди. 
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлари кенгаши ва бизнес-форум якунларига ҳам эътибор қаратилди. 
1168views0replies
0

Изоҳлар