Излаш
RUUZ

Жамият

Синоптиклар дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда тунги ҳарорат +8 даражагача пасаяди.

1285views0replies
0

Марат Наджибаев/ UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, шанба куни нам ҳаво оқими республиканинг марказий қисмларига кириб келади, шу сабабли Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва республиканинг тоғли ҳудудлари бўйича айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси +8…+13 даража атрофида бўлади, кундузи  +2 даражага пасайиб, +20…+25 даражани ташкил қилади.
Якшанба куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғли ҳудудларда об-ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво аста-секин исишни бошлайди.
1285views0replies
0

Изоҳлар