Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент Даниядаги ватандошимизни ДСҚ раисининг ўринбосари этиб тайинлади

Абдулла Азизов кўп йиллар давомида  Даниядаги компанияларда ИТ соҳасида  бошқарув лавозимларида фаолият юритган.

1461views0replies
0

ДСҚ матбуот хизмати

Президентнинг қарорига биноан, Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ДСҚнинг матбуот хизмати.
Жорий йилнинг май-август ойларида Азизов Давлат солиқ қўмитасида эксперт сифатида фаолият олиб борган.
Абдулла Азизов 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Ўқиш давомида 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган. 2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.
А.Азизов 2006 йилдан бугунги кунга қадар Данияда “Maersk A/S”, “DONG Energy A/S”, “Carlsberg A/S”, “Implement consulting group”, “Vestas A/S” ҳамда янги лавозимга тайинлангунга қадар “Danfoss” компаниясида Молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасига юқори стандартларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
1461views0replies
0

Изоҳлар